Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ФАО кўмагида янги GIS лабораторияси очилди

Бухорода ФАО кўмагида янги GIS лабораторияси очилди

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» минтақавий лойиҳаси доирасида географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ФАО) кўмагида очилган GIS лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер, маълумотлар маркази, плоттер билан жиҳозланди.

Очилиш маросимида ФАО ходимлари янги лабораториянинг мақсад ва вазифалари, аҳамияти, шунингдек, унинг ишлаш тамойиллари бўйича тақдимотлар ўтказишди. Институт профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари энг сўнги технологиялар асосида жиҳозланган янги лабораториянинг имкониятлари билан таништирилди.

«ФАО қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмонлар, сув ресурсларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор бериб, агроозиқ-овқат тизимлари доирасида атроф-муҳитни яхшилаш тарафдори. Шунинг учун биз ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш учун илғор технологияларни жорий этишни жуда муҳим деб биламиз», – дея таъкидлади лойиҳа миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.

Маълумот учун: Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти 2004 йилда ташкил этилган. Таълим муассасасининг асосий мақсади Ўзбекистоннинг табиий бойликларини ўрганиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг