ФАО CRIC-21 да чанг ва қум бўронлари масалаларини кўтаради
Чанг ва қум бўронлари каби хавфли табиат ҳодисаси барча қитъалардаги 151 мамлакатда кузатилмоқда ҳамда бу 17 та барқарор ривожланиш мақсадларидан 11 тасига эришишни хавф остига қўймоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил этган тадбир «Чанг ва қум бўронларига қарши курашда кучларни бирлаштириш: биргаликда биз глобал жавобга ҳисса қўшишимиз мумкин», деб номланди. Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессияси (CRIC-21) доирасида ўтказилган тадбир турли мамлакатларнинг ушбу табиий ҳодисага қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини намойиш этиш, миллий, минтақавий ва минтақалараро ҳаракатларга таянган ҳолда ушбу йўналишдаги глобал чораларни тарғиб қилиш бўйича фикр алмашиш имконини берди.
«Мамлакатлар ўртасида билимлар алмашишни қўллаб-қувватлаш орқали биз чанг ва қум бўронларининг олдини олиш ва юмшатиш амалиётини яхшилашимиз, шунингдек, ушбу ҳодисага қарши курашда сиёсат изчиллиги ва синергиясини таъминлашимиз мумкин», – деди ФАО техник мутахассиси Ферас Зиадат.
Эслатиб ўтамиз, CRIC-21 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқандда 196 мамлакатдан 500 дан ортиқ делегатлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter