Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода беморларни инфарктдан қутқарадиган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Бухорода беморларни инфарктдан қутқарадиган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Фото: «verywellhealth.com»

12 ноябрь куни Бухоро шаҳрида «TIBTEXNIKA» МЧЖ Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Фото: «Uzpharmagency»

Мазкур лойиҳа «2019-2020 йилларда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури»да белгиланган фармацевтика йўналишида янги лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш, ўз маблағи, банк кредити ва хорижий инвестиция ҳисобидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чет эл инвесторларини жалб қилиш вазифаларини ижро этиш мақсадида амалга оширилди.

Эслатиш жоиз, Президентимизнинг 2018 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида ушбу лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Корхона 2019 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиши маълум қилинган. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида, Жанубий Кореянинг «Noanix» корпорацияси, «KANG-PARK MEDIKAL» компанияси, «CVBIO» компанияси, «RENO MEDIKAL» компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Янги ишга тушган корхонада 84 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 10-15 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт ўрнини босувчи тиббий маҳсулотлар, жумладан, коронар стент, коронар баллон, коронар ўтказгич, диагностик катетер, интродьюсер, диагностик ўтказгичлар ишлаб чиқарилади. Ўрта Осиёда бу турдаги маҳсулотларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси сифатида маҳсулотнинг 30 фоизини экспортга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг