Бухорода 4 балли зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 06.11.2022 08:56 да (06.11.2022 йил, Гринвич бўйича 03:56 да) зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Бухоро вилояти, Пешкў тумани. Зилзила координаталари: 40,74 градус шимолий кенглик; 63,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила епицентри Тошкентдан 472 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Пешкў туманида 4 балл, 26 км.
Шофиркон туманида 2-3 балл, 66 км.
Конимех туманида 2 балл, 90 км.
Жондор туманида 2 балл, 91 км.
Ромитан туманида 2 балл, 95 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter