Бухорода 16 ёшли қиз ўзини еттинчи қаватдан ташлашга уринди
Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида ўзини етти қаватли уй томидан пастга ташлашга уринган 16 ёшли қиз қутқарилди.
Қайд этилишича, кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринган қиз ИИБ профилактика инспектори томонидан ушлаб қолинган.
«Бугун, 22 февраль куни соат 11:29 да менга қўнғироқ қилишиб, бир қиз ўзини «дом»нинг еттинчи қаватидан пастга ташлашга уринаётганини айтишди. Айтилган манзил хизмат хонамдан, чамаси, 700 метрча узоқликда жойлашганди. Тезда хизмат машинамга ўтириб, уч дақиқада манзилга етиб бордик. Томга чиққанимизда қиз девор устига чиқиб, ёмғир сувлари оқиб тушишига мўлжалланган металл қопламалар устига чиқа бошлади. Уни гап билан чалғитдик ва ушлаб қолдик», — дейди ҳудуд профилактика инспектори Жаҳонгир Ҳайдаров.
Профилактика инспектори билан том устида суҳбат қилган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини билдирган. Кейинчалик қизнинг Бухоро шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олиши, шаҳардаги зиёли оила фарзанди экани, жонига қасд қилиш учун арзирли сабаб йўқлиги маълум бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter