Бухорода 100 га яқин кишини чув туширган шахслар аниқланди
«Бир кунда ўнга яқин фуқаролардан пласти к карта рақамларидан пул ечиб олинаётгани юзасидан мурожаатлар келиб тушади. Бир неча кун илгари салкам юзга яқин фуқароларни чув»туширган шахслар аниқланди», — деди «Xabar.uz»га вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.
Билдирилишича, номаълум шахс томонидан Ромитан тумани Боғитуркон маҳалласида яшовчи фуқаро О.Ж.га тегишли бўлган - «Агробанк» томонидан берилган пластик картасидан ҳамда 7 нафар шахснинг жами 12 400 000 сўм пуллари ечиб олинган. Шунингдек, бир нечта фуқаронинг жами 452 АҚШ доллари ҳам ечиб олингани кузатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан туман ички ишлар бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-техник суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят Ғиждувон туманида яшовчи 21 ёшли У.Ф. томонидан содир қилгани аниқланган.
«Худди шундай ҳолат Пешку тумани, Ибн Сино маҳлласида яшовчи фуқаро Г.Ҳ.га нисбатан ҳам содир этилган. Г.Ҳ.нинг пластик картасидан 1 600 000 сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинган. Тергов ҳаракатлари давомида Г.Ҳ.нинг наманганлик фуқаро Р.Ш. билан телеграмм тармоғи орқали узоқ вақтдан бери суҳбатлашиб келгани, суҳбатлар давомида у наманганлик шахс билан одамларнинг алданаётгани хусусида ҳам гаплашишгани аниқланди. Суҳбатдош унга гўёки пластик картасини хавфсизлантириб беришини билдирган. Г.Ҳ. унга ишонган ва у сўраган керакли маълумотларни берган. Оли борилган тезкор-техник суриштирувлар давомида жиноят айнан фуқаронинг наманганлик суҳбатдоши томонидан содир этилгани ошкор бўлди», – дейди Шуҳрат Жалолов.
Яна бошқа ҳолатда қайд этилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи 54 нафар фуқароларнинг пластик картасидан жами 391 872 000 сўм ва 6 100 АҚШ доллари фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилгани аниқланган. Ушбу жиноят Бухоро шаҳрининг Собунгар кўчасида яшовчи 23 ёшли Д.Ж. томонидан содир этилган.
Ҳозирги кунда ушбу жиноятларни содир қилган шахсларнинг бошқа худди шу тарздаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter