Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилди

Бухоро вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов аҳолига мурожаат билан чиқиб, озиқ-овқат захиралари бўйича муаммолар йўқлиги ва бўлмаслигини айтган.

Мурожаатга кўра, вилоятда жорий йилда қуйидагилар ҳисобидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар етказиб берилади ва уларнинг нарх-наволари барқарорлиги таъминланади:

  • пахта ва ғалла экин ерларидан қисқартирилган қарийб 6 минг гектар ер майдони фуқароларга 10 сотихдан 1 гектаргача сабзавот экинлари етиштириш учун ажратиб берилган ва бу ерларда деҳқончилик ишлари бошланган;
  • вилоятда 401 минг аҳоли хонадонлари ихтиёридаги 43 минг гектар томорқа ерларида сабзавот, полиз ва чорва моллари учун озуқа экинларини экиш ишлари якунланмоқда;
  • аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида «Бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида бир йилда камида икки марта ҳосил олиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда;
  • оборотга киритилган ва янги очилган 20 минг гектар ерда ҳамда жорий йилги ғалла ва эртанги экинлардан бўшайдиган 57 минг гектар ерда такрорий экинлар экилади.

Натижада 2022 йилда:

  • 464 минг тонна ғалла;
  • 828 минг тонна сабзавот;
  • 208 минг тонна картошка;
  • 189 минг тонна полиз;
  • 265 минг тонна мева ва резаворлар;
  • 208 минг тонна узум;
  • 71 минг тонна дуккакли дон;
  • 28 минг тонна мойли экинлар;
  • 6 минг тонна гуруч;
  • 291 минг тонна мол ва қўй гўшти;
  • 38 минг тонна парранда гўшти;
  • 1 млн. 81 минг тонна сут;
  • 650 минг дона тухум;
  • 45 минг тонна балиқ маҳсулотлари;
  • 2 минг тонна асал ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Ҳокимнинг айтишича, бу захира 2 миллионга яқин Бухоро вилояти аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга хизмат қилади ҳамда бозорларда нарх-навонинг барқарор бўлишини кафолатлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг