Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро ва Андижон «правачи»лар қўлга олинди

Бухоро ва Андижон «правачи»лар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бухоро ва Андижон вилоятларида 2 000 АҚШ доллари ва 18 млн сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р. фуқаролар С.М. ва К.Ғ.нинг ишончига кириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларидан танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Х. 4 нафар фуқарога 18 млн сўм эвазига гўёки Андижон вилоят ЙХҲБда ишловчи танишлари ёрдамида “В.” “С” ва “Е” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 9 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг