Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро ҳокими 10-синф ўқувчиларига дарс ўтди

Бухоро ҳокими 10-синф ўқувчиларига дарс ўтди

Бухоро вилоятида 568 та давлат умумий ўрта таълим ҳамда хусусий мактаблар бўлиб, вилоят раҳбари ўндан ортиқ мактабларнинг “Мустақиллик дарси”да қатнашишга ва бир мактабда 10-синф ўқувчиларига дарс ўтишга улгурди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ҳокими матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев маълум қилди.

Бухородаги 568 та мактабларда 330 мингдан ортиқ ўқувчилар таҳсил олиб, уларга 29 мингга яқин педагоглар таълим бермоқда. Мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш доирасида жорий ўқув йили учун 8 та спорт зал, 2 та ошхона қурилган. 16 та мактаб лаборатория хоналари жиҳозланган, 13 та мактабда капитал қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида 124 та мактабга 100 миллиард сўм йўналтирилди, 5 минг 232 жамланма замонавий компьютерлар, барча мактабларга 5 турдаги спорт ва 7 турдаги мусиқа жиҳозлари олинди. Мактабларда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп маблағлар йўналтирилди. Барчаси сиз учун, сизнинг келажагингиз учун. Ўқиш, изланишдан толмасангиз, сизни илм олишингиз учун лозим бўлган барча шароитларни яратамиз»,-деди вилоят раҳбари Ботир Зарипов «Биринчи қўнғироқ» жараёнларида иштирок этар экан.

Вилоят раҳбари барча, 69 нафар битирувчиси ҳам олий таълимга ўқишга кирган Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди. Ушбу мактаб ўқувчилари томонидан ўтган ўқув йилининг ўзида Халқаро ва республика фан олимпиадаларида 27 та совринли ўринлар қўлга киритилган. 400 нафар битирувчиси муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган эди.

Шунингдек, Бухоро туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлган вилоят раҳбари  “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида иштирок этиб, совринли ўринни эгаллаган мактабни қимматбаҳо совға билан тақдирлади.

У 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчиларни бирма-бир қучиб, кўтарар экан, таълим даргоҳларининг 10-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди. Унда илм-фанйўлида мардона кураш олиб бориб, жонини фидо қилган маърифатпарвар аждодлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўз юритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг