Бунақа жомадонга 300 дан кўп компютер «сиғади» (фото)

Western Digital компанияси маълумотларни сақлаш учун ноодатий SSD-сақлагич чиқарди. Ultrastar Transporter сиғими — 368 терабайт, шакли эса ғилдиракли жомадонни эслатади. Солиштириш учун: ўртамиёна компютернинг хотира сиғими — 1 терабайт.

Бу шунчаки оддий SSD эмас, шунингдек, NAS ҳамдир. Аппарат базаси — 12 ядроли Xeon 4310, 128 Гб оператив хотира (RDIMM) билан кучайтирилган. Қурилма ва уни олиб юриш учун кейс (жамланмага қўшиб берилади) жами 15 кг оғирликка эга, деб ёзди NotebookCheck.

Бундай улкан хотира қурилмаси нафақат геймерлар, балки суратга олиш гуруҳлари, тадқиқотчилар, умуман, «тонналаб маълумотни ўзи билан олиб юришга мажбур» соҳалар вакиллари учун айни мудда бўлиши мумкин.

Қизиғи, қурилманинг нархини сир тутишяпти. Фақат оламан деган харидорлар билан гаплашишаркан. Бозорга қачон чиқиши номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter