Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига мувофиқ, бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди.
Ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
- transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
- my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
- Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
- Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter