Бугундан «Насаф» ҳамда «Шарқ» поездлари ҳаракатланиши йўлга қўйилди
Бугун, 16 июнь куни «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ томонидан «Тошкент» марказий темир йўл вокзалидан Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 рақамли «Насаф» ҳамда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 10/9 рақамли «Шарқ» йўловчи поездларининг ҳаракатланиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳаракат жадвалига кўра Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 рақамли «Насаф» поездлари ҳар куни эрталаб соат 08:52 да «Тошкент» марказий темир йўл вокзалидан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 17:00 да «Қарши» темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.
Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 10/9 рақамли «Шарқ» поездлари эса ҳар куни эрталаб соат 09:15 да «Тошкент» марказий темир йўл вокзалидан ҳамда куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 16:10 да «Бухоро» темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter