Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади
Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.
Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
- умумий тартиб;
- соддалаштирилган тартиб;
- алоҳида тартиб.
Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.
Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.
Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter