Бугун республика шимолида ҳарорат -5 даражагача совийди

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларига туман тушади.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -3 даража совуқ 2 даража илиқ, шимолда 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -1 даража совуқ 1 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9 даража совуқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter