Бугун референдум ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин
Бугун, 9 март соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Бу ҳақда Спикер ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди.
Маълум қилинишича, мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Ялпи мажлис «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон» телерадиоканаллари, «UzReport» телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTubeдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter