Бугун КХШТ Бош котиби Арманистонга боради
Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) миссиясининг олдинги гуруҳи 15 сентябрь куни Арманистонга боради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«КХШТ чегарадаги вазиятни баҳолаш учун Арманистонга ташкилот миссиясини юбориш ҳақидаги келишувларни амалга оширишга киришди», – дея қўшимча қилди ташкилот.
КХШТ Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятни баҳолаш учун Арманистонга Бош котиб Станислав Зас бошчилигидаги миссия юборишга қарор қилди. У минтақадаги вазият тўғрисида ҳисобот тайёрлайди, шунингдек, можарони юмшатиш вариантларини таклиф қилади. Ҳужжат Коллектив хавфсизлик кенгашининг кузда Ереванда бўлиб ўтадиган сессиясида давлат раҳбарларига тақдим этилади.
Маълумот ўрнида, 13 сентябрь куни Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжонни Сотка, Горис ва Жермук аҳоли пунктлари йўналишида ўт очишда айблади. Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистонни икки давлат чегарасида кенг кўламли қўпорувчилик қилишда айблади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter