Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда энг йирик иш ташлаш: 250 миллион киши нимадан норози?

Ҳиндистонда энг йирик иш ташлаш: 250 миллион киши нимадан норози?

Иллюстратив фото

Ҳиндистондаги етакчи 10 та касаба уюшмаси бугун, 26 ноябрда бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий иш ташлаш бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда «Mk.ru» ёзмоқда.

Айтилишича, иш ташлашда 250 миллион киши қатнашади.

250 миллион киши нимадан норози?

Намойишчилар қишлоқ хўжалиги ва меҳнат тўғрисидаги янги қонунларга қарши — улар ишчиларнинг ҳуқуқларини бузишидан шикоят қилишяпти. Қўшимчасига ташкилотчилар ўз талабларини ҳам илгари суришяпти: давлат корхоналарини хусусийлаштиришни тўхтатиш, қишлоқ туманларида бандликни кафолатлаш дастурларини кенгайтириш шарт. Касаба уюшмалари, булардан ташқари, ҳукумат қашшоқ оилаларга нафақаларни ошириши, муҳтожларни ойлик гуруч ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлашини ҳам исташмоқда. Умуман олганда, Ҳиндистонда коронавирус пандемияси туфайли нафақат қашшоқлар, балки ўртаҳолларнинг ҳам аҳволи танглашган.

Ҳукумат эса, ўз навбатида, банклар ва уяли алоқа операторлари фаолиятида узилишлар юзага келишидан огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг