«Ўзгидромет» 28 май куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

«Ўзгидромет» бугун, 28 май санаси учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 23-28° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter