Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ҳам айрим жойларда дўл ёғиши мумкин

Бугун ҳам айрим жойларда дўл ёғиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг