Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил 116 та корхонадаги давлат улуши хусусий секторга сотилади

Бу йил 116 та корхонадаги давлат улуши хусусий секторга сотилади

Бугун, 27 март куни Президент иштирокида бўлиб ўтган давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан кенгайтирилган йиғилишда 2025 йилги мақсадлар белгилаб олинди.

Жумладан:

  • 30 триллион сўмлик давлат мулкини сотиб, бюджетга камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
  • 116 та корхонадаги давлат улушини ва 581 та кўчмас мулк объектини сотувга чиқариш;
  • 6,1 минг гектар ерни аукционга қўйиб, сотиш ҳажмини 6 триллион сўмга етказиш;
  • камида 300 та кон ва майдонни ташаббускорларга таклиф этиб, 500 миллиард сўм тушум тушириш.

Буларнинг натижасида иқтисодиётга қўшимча инвестициялар кириб келиб, тадбиркорликка имконият кенгаяди, минглаб иш ўринлари пайдо бўлади. 

Йиғилишда бу мақсадларга эришиш учун бир қатор енгилликлар берилиши эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг