Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия қироли оғир касаллик хабаридан сўнг илк бор кўриниш берди

Британия қироли оғир касаллик хабаридан сўнг илк бор кўриниш берди

Британия қироли Чарлз III саратон касаллигига чалинганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқиш қилди. Бу ҳақида Британия телеканаллари орқали узатилган лавҳалар далолат беради. 

ОАВ маълумотларига кўра, 75 ёшли монарх ва қиролича Камилла Норфолькдаги Сандрингем қироллик мулкида жойлашган Авлиё Магдалалик Марям черковига ташриф буюрган. Чарлз III уни кутиб олган одамларга қўл силкитиб, канон Пол Уилямс билан қўл бериб кўришган.

Қайд этилишича, қирол касал бўлишига қарамай, ҳужжатлар билан ишлашда давом этмоқда ва ҳар ҳафта Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан телефон орқали мулоқот қилади.

Букингем саройи 5 феврал куни Буюк Британия қироли Чарлз III га саратон касаллиги ташхиси қўйилганини расман эълон қилди. Янгилик жамоатчиликни ҳайратда қолдирди, айни пайтда амбулатор даволанишни ўтаётган монархнинг аҳволи эса анча ижобий.

Унинг айрим ваколатлари ўғли шаҳзода Уилямга ўтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг