Британия бош вазири яқинда туғилган ўғлига коронавирусдан ҳаётини сақлаб қолган шифокорларнинг номини қўйди
Британия бош вазири Борис Жонсон ўғлига сиёсатчини COVID-19 дан даволаган икки нафар шикофор шарафига Уилфред Лори Николас деб исм қўйди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган тасвирларда бош вазирнинг қаллиғи Кэрри Саймондс қўлида чақалоқ ушлаб турганлигини кўриш мумкин.
«Биз ҳақимизда қайғурган «University College London» шифохонасидаги Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг ажойиб жамоасидан миннатдорман», — деб ёзади Саймондс.
Унинг сўзларига кўра, Уилфред — бош вазирнинг бобоси, Лори — ўзининг бобоси, Николас эса шифохонада коронавирусга чалинган бош вазирнинг ҳаётини сақлаб қолган икки нафар шифокор шарафига қўйилган. Саймондснинг ўзи ҳам яқинда касаллик аломатлари билан икки ҳафта ётиб чиқди.
Уилфред Жонсон 29 апрель куни тонгда дунёга келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter