Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Brexit: Лондонга тақдим этиладиган ўтиш даври 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади

Brexit: Лондонга тақдим этиладиган ўтиш даври 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади

Сайловчиларнинг 51,9 фоизи Иттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берганди.

Фото: AFP, Justin Tallis

Европа Комиссияси Буюк Британияга Иттифоқдан чиққанидан кейин давом этадиган ўтиш даврини улар сўраганидан қисқароқ муддатга беришини маълум қилди. Бу ҳақда «Евронюс» хабар тарқатди.

Еврокомиссиянинг маълум қилишича, бу жараён 2020 йилнинг 31 декабрига қадар ёки Буюк Британиянинг Иттифоқ таркибидан амалда чиқиб кетганидан бир ярим йил кейин содир бўлиши лозим.

— Ўтиш даврига тайёргарлик кўриш ишлари Иттифоқдан чиқиш ҳақидаги келишув кучга кирганидан бошланиши керак ва у 2020 йилнинг 31 декабридан ўтмаслиги лозим, — дея маълум қилди Еврокомиссия аъзо давлатларга йўллаган мурожаатида.

Ўз навбатида, Буюк Британия бош вазири Тереза Мей комиссиядан 2019 йилнинг 29 мартидан кучга кириши лозим бўлган икки йиллик муҳлат сўраган. Ушбу давр мобайнида Лондон Иттифоқ доирасидаги имтиёзлардан фойдаланишни давом эттириши мумкин, аммо Иттифоқ фаолиятига доир кундалик ишлардаги қарорларда ҳеч қандай овозга эга бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 23 июнида Буюк Британияда ЕИдан чиқиш учун референдум ўтказилган эди. Ўшанда сайловчиларнинг 51,9 фоизи Иттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг