Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия президенти вазирлар билан бирга самолётдан сакрашга қарор қилди

Бразилия президенти вазирлар билан бирга самолётдан сакрашга қарор қилди

Фото: «Ntd.com»

Бразилия президенти Жаир Болсонару парашют билан сакрашни кўз остига олиб қўйди. Бу ҳақда у «Facebook»даги саҳифаси орқали маълум қилган.

«Десант қўшинида хизмат қилган пайтларимни бир эсламоқчиман», — дея тан олди 65 ёшли давлат раҳбари. У «жамоавий руҳни мустаҳкамлаш учун» ҳарбий маълумотга эга бўлган бир қанча вазирларни унга қўшилишни таклиф этган.

«Тимбилдинг» одамларни ишдан қолдирмаслик учун январь-февраль ойларининг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади. Болсонару сакраш учун самолёт ҳам танлаб қўйди — бу Бразилиянинг Embraer самолёт ишлаб чиқарувчи компаниясининг КС-390 ҳарбий транспорти ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг