Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботир Парпиев вазир ўринбосари бўлди

Ботир Парпиев вазир ўринбосари бўлди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди.

Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари бўлди.

Генерал-лейтенант Ботир Парпиев 2004 йил 17 февралдан 2018 йилнинг май ойига қадар Давлат солиқ қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2002-2004 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, 2002 йил июндан декабрга қадар Фавқулодда вазиятлар вазири, 1998-2002 йилларда ички ишлар вазирининг ўринбосари, 1989-1998 йилларда ички ишлар вазирлигида турли раҳбар лавозимларида хизмат қилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромовга ҳам янги ташкил этилган вазирликда ўринбосар лавозими юкланганди. У бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига эса Раҳмат Маматов номзоди маъқулланганди. Раҳмат Маматов ўз вақтида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг