Бўстон туманига яна аёл ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими лавозимига Носирова Санобархон тайинланди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Носирова Санобархон Абдинабиевна 1970 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчиликдан вазифасидан бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Садбархон Мамитова июль ойи охирида оламдан ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter