Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маошингиз қанча, жаноб бош вазир? Японияда парламент депутатларининг даромадлари халққа эълон қилинди

Маошингиз қанча, жаноб бош вазир? Японияда парламент депутатларининг даромадлари халққа эълон қилинди

Фото: Bloomberg / Banknote World

Япония парламенти депутатлари 2021 йилда олган даромадлар ҳақидаги маълумотлар очиқланди. Бу ҳақда «Japan Today» хабар берди.

«Кунчиқар юрт» парламенти қуйи палатаси 465 нафар депутатдан иборат. Улар ўтган йили олган жами даромадлар (молиявий активлар, ер, мулк) ўртада тақсимланганда бир депутатга ўртача 29,24 млн иена (234 минг АҚШ доллари)дан тушган.

Фумио Кисида

Бош вазир ҳамда етакчи Либерал-демократик партия раҳбари Фумио Кисида 2021 йили 49,8 млн иена (398 минг АҚШ доллари атрофида) ишлади. Кисиданинг даромади ўзидан олдинги бош вазирлар — Ёсихидэ Суга (62,85 млн иена) ва Синдзо Абэ (101,04 млн иена)ларникидан бирмунча оз.

Японияда бош вазирнинг даромадлари ҳукумат раҳбари учун белгиланган маош ва бошқа тўловлардан шакллантирилади.

Таро Асо

Даромаднинг энг зўрини эса Фумио Кисида раҳбарлик қилаётган партиядаги вице-президент, илгари бош вазир бўлган Таро Асо олди — 614,17 млн иена ёки 4,9 млн доллар. Чунки Токиодаги энг қиммат Сибуя туманида ҳамда мамлакат марказидаги курорт шаҳарчада кўчмас мулклари бор.

Япония парламентидаги 465 депутатдан 45 нафари ёки 9,67 фоизи — аёллар. Уларнинг жами даромади ўртада тақсимланганда бир аёлга 14,9 млн иена (119 минг доллар)дан тушди. Эркак депутатларнинг даромадлари эса ўртача — 30,78 млн иенадан.

Сейко Нода

Гендер тенглик ва болалар сиёсати вазири Сейко Нода қонун чиқарувчи аёллар орасида даромади 100 миллион иенадан ошган ягона аёл киши бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг