Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ЎзМУ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди

Бош прокуратура ЎзМУ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди

Фото: «Xabar.uz»

XIII-ХV асрларда ёзилган ўнлаб нодир қўлёзмалари ЎзМУ кутубхонасидан йўқолганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида мақола эълон қилинганди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII-XIX асрларга оид қиймати 2,6  млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

«Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди.

Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг