«Болоня» ярим асрлик танаффусдан сўнг Италия кубогини қўлга киритди

Ғалаба голи муаллифи Дэн Ндойе.
«Милан» ва «Болоня» ўртасида Италия кубоги учун кечган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди.
Кубок «Болоня»га кетди. Иккинчи таймда Дэн Ндойе томонидан киритилган гол Винченцо Италяно жамоаси ғалабаси учун кифоя қилди: «Милан» — «Болоня» 0:1.
Қизил-кўклар ўз тарихларида учинчи маротаба Италия кубогига сазовор бўлишди. Улар охирги марта 1974 йилда кубокни қўлга киртишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter