Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони вафот этди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони вафот этди

Фото: «Squaremile.com»

Собиқ профессионал боксчи ва Олимпиада-1972 иштирокчиси Алан Минтер 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Sky Sports» хабар берди.

Собиқ спортчи 9 сентябрь куни оламдан ўтди. Минтер узоқ вақт онкологияга қарши курашган.

Унинг ҳисобида 39 та ғалаба ва 9 та мағлубият бор. У 1981 йилда карьерасини тугатган.

1972 йилги Олимпиада ўйинларида у бронза медалини қўлга киритган. Саккиз йилдан сўнг, профессионал рингга кўтарилган вақтларда у ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган. Минтер италиялик Вито Антуофермо устидан ғалаба қозониб, «The Ring» журнали, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC)нинг чемпионлик камарини қўлга киритди. Ўша йили у яна италиялик боксчини енгиб, чемпионлик номини сақлаб қолди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг