Божхоначилар қарийб 5,5 млрд. сўмлик маиший техникани тўхтатиб қолди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан «Чуқурсой» божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида келтирилган товарлар божхона кўригидан ўтказилган.
Божхона кўриги давомида темир йўл контейнерида кириб келган товарларнинг божхона тўловлари товарларнинг ҳар бир донасига ҳисоблансада, ҳужжатларда товарларнинг миқдори қайд этилмаганлиги аниқланди.
Натижада, 5 млрд. 344 млн. сўмлик 23 800 дона маиший техника товарлари ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter