Божхона ходимлари ротация қилинади

Президент ўтказаётган йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан:
- бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;
- 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;
- божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;
- божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;
- олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;
- божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter