Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз» — Президент

«Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигидаги йиғилишда соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди.

Институтда божхона ходимлари ва курсантларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг маданияти, савияси, IT кўникмаларини тизимли ошириш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, институтда стандартлар ва метрология, назорат ускуналарини бошқариш каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилиши лозим.

«Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз», — деди Президент.

Уч ой муддатда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси чуқур ўрганилиб, қўшма қадр тайёрлаш дастурини жорий қилиш топширилди.

Божхона ходимлари учун рақамли технологияларга ўқитиш курслари ташкил этилиб, жорий йилда 500 нафар ходимни ўқитиш топширилди.

Божхона қўмитасига кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатма берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг