Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Абдулла: «Усмон Ҳақназаров миссияси якунланди»

Бобомурод Абдулла: «Усмон Ҳақназаров миссияси якунланди»

Фото: «Gazeta.uz»

Шу йилнинг 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев иши бўйича суд мажлиси якунлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суд қарорига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди. Хусусан, Бобомурод Абдуллаевга ахлоқ тузатиш ишларига белгиланган бўлса, қолган гумонланувчиларга нисбатан барча айбловлар бекор қилинди.

Суд залидан чиққач, «Facebook» орқали тўғридан-тўғри эфирда «Би-би-си»га интервью берган Б.Абдуллаев фойдаланувчилардан бирининг: «Журналистик фаолиятингизни давом эттирасизми?» деган саволига қуйидагича жавоб берган:

— Бундан буён Усмон Ҳақназаров бўлиб бирор нарса ёзмайман. Чунки, нима дейди, бу миссия мен томонимдан. Тўғриси, бажариб бўлинди, деб ўйлайман. Шу билан биргаликда, ҳозир мени табриклаб, мени ҳозир қўллаб-қувватлаётган одамларга ташаккур билдираман. Шуниям айтмоқчиманки, мен бир буюк иш қилмадим. Мен ўзимнинг қўлимдан келадиган ишни қилдим. Мен ўзимни қаҳрамон деб билмайман. Қаҳрамон ўзининг куч-қудратидан, тоқатидан ортиқ нарсани қилади, мен ортиқ нарса қилмадим. Қўлимдан нима келса, шуни қилдим. Ўйлайманки, ҳар бир одам ҳақ йўли учун курашганда қўлидан келган ишни қилса ҳар бир одам, ортиқча қаҳрамонлик керак бўлмайди, қаҳрамонлик керак бўлмайди. Ўз-ўзидан жйоига тушиб кетади ҳаммаси. Мен қаҳрамонлик қилмадим деб ўйлайман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг