Қирғиз миллий хавфсизлик қўмитаси Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга топширгани айтилмоқда
Бугун, 22 август куни ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон расмийларига топширилган. Қирғиз Респубикаси давлат миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон томони «қийноқларни қўлламасликка» ваъда берган.
Хориж матбуотида маълум қилинишича, Бобомурод Абдуллаев 9 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан Ўзбекистон расмийларининг сўровига биноан Бишкекда қўлга олинган.
Бобомурод Абдуллаев мухолифатдаги «Қора Мерган» тахаллуси остида мақолалар эълон қилганликда айбланмоқда. Журналистнинг ўзи буни рад этади.
Аввалроқ Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистон фуқароси Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олингани ҳолати юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берганди. Хабарда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинаётгани билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2018 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва озод этилиб, аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter