Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Абдуллаевдан тилхат олиниб, озод этилди

Бобомурод Абдуллаевдан тилхат олиниб, озод этилди

Ўзбекистонга экстрадиция қилинган Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

«Натижада, ДХХ маълум қилишича, унга нисбатан белгиланган чоралар Абдуллаевдан муносиб хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилган» -, дея хабар берган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев  9 август куни Бишкекда қўлга олинган ва куни кеча Ўзбекистонга топширилгани айтилганди.

Бобомурод Абдуллаев мухолифатдаги «Қора Мерган» тахаллуси остида мақолалар эълон қилганликда айбланган. Журналистнинг ўзи буни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2018 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва озод этилиб, аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг