БМТдан қаттиқ огоҳлантириш: «вазият издан чиқиб кетмоқда...»
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш глобал исишга қарши кураш назоратдан чиқиб кетаётганини маълум қилди.
Бош котибга кўра, жаҳон ҳамжамияти аста-секин фалокат томон кетмоқда, деб ёзади The Guardian.
Норасмий маълумотларга кўра, 29 июндан 6 июлгача бўлган даврда дунёдаги рекорд даражадаги энг иссиқ ҳарорат кузатилган.
Гутерришнинг айтишича, жаҳон ҳамжамияти иқлим инқирози оқибатларини юмшатиш учун радикал чоралар кўриши керак.
Метеорологларнинг хабар беришича, 2023 йил 3 июл, душанба тарихдаги энг иссиқ кун бўлди – ўша кунги бутун сайёрадаги ўртача ҳарорат етти йил олдин ўрнатилган рекордни янгилади.
АҚШнинг «Атроф-муҳитни прогнозлаш миллий марказлари» давлат агентлиги олимлари томонидан эълон қилинишича, 3 июл куни ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 17,01 даражага етди. 2016 йилнинг августида қайд этилган аввалги рекорд 16,92 даража эди.
Олимларнинг фикрича, парланиш туфайли умумий иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо табиий ҳодисасининг бошланиши ҳозирда янги ҳарорат рекордларини ўрнатишга олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter