БМТ: ҳар куни 137 нафар аёл ўзининг оила аъзолари томонидан ўлдирилган
Бутун дунё бўйича ҳар учинчи аёл бутун умри давомида зўравонликнинг қайсидир турига дучор бўлади, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш аёллар аҳволи бўйича IV Бутунжаҳон конференциянинг 25 йиллик юбилейига бағишланган Бош ассамблея йиғилишида. Бу 1 октябрь куни «Associated Press» агентлиги хабар берди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, ташкилот Пекин декларациясининг ҳамма мақсадларини ҳам бажармади: ҳар учинчи аёл ҳалиям бутун умри давомида зўравонликнинг қайсидир шаклига дуч келмоқда.
«Ҳар йили 12 млн нафар қиз 18 ёшга етмасдан турмушга чиқмоқда. Дунёнинг баъзи жойларида аёллар ўлимини ҳарбий ҳаракатлар билан таққослаш мумкин. Мана, масалан, 2017 йили ҳар куни ўртача 137 нафар аёл ўзининг оила аъзолари томонидан ўлдирилган», — деди Гутерриш.
Унинг таъкидлашича, ҳали-ҳануз аёллар тинчлик ўрнатиш, иқлим бўйича музокаралар, шунингдек, турли соҳаларда қарор қабул қилиш жараёнларидан кўпинча четлаштирилади.
Бош котибнинг фикрича, дунё бўйича аёллар эркаклар қонуний ҳуқуқларининг атиги 75 фоизига эгалик қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter