Bloomberg: Россия ва Хитой савдо муносабатлари ёмонлашди
Россия ва Хитой ўртасидаги савдо муносабатлари Украинада уруш бошлангани муносабати билан ёмонлашган.
Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
«Хорижда муҳим операцияларга эга бўлган ҳар қандай хитойлик фирма учун АҚШ молия тизимига доимий кириш Россия билан тузиладиган ҳар қандай битимлардан кўра қимматроқдир. Бироқ баъзи кичикроқ фирмалар таваккал қилишга тайёр бўлиши мумкин», — дейилади Capital Economics консалтинг компанияси ҳисоботида.
Қайд этилишича, савдонинг пасайиш кузатилаётган асосий йўналишлари Россиядан хом нефт, табиий газ ва кўмир экспорти ҳисобланади. Россиядан Хитойга палладий экспорт қилиш ҳами хавф остида бўлиши мумкин.
Аввалроқ, АҚШ Хитойни Россияга ёрдам берса чора кўришини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter