«Бировнинг хотини билан ушланган участковой» ишдан ҳайдалди
Ижтимоий тармоқларда «Участковойни бировнинг хотини билан ушлашди» изоҳи билан видео тарқалгани ҳақида ёзгандик.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икромов назоратида хизмат текшируви ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритилди, деб хабар берди Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Суриштирув давомида Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган.
Капитан Ж.Х.нинг ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда ИИОда хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузганлиги аниқланиб, у ички ИИО хизматидан бўшатилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимига, профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун, интизомий чоралар қўлланилган.
Воқеадаги айрим иштирокчилар хатти-ҳаракатларида ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуни қарор қабул қилиш учун, Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter