Биринчи синфга қабул қачондан бошланиши очиқланди

Ўзбекистондаги мактабларда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади.
Ўрнатилган тартибга кўра, қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади.
1. Микро-ҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль).
2. Микро-ҳудуддан ташқарида (1 - 15 август).
Ота-оналар 20 июнь соат 12-00дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат қилинади.
Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида республикамиз бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter