Биринчи Президент мақбараси зиёрат қилинди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташрифи якунида Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Марҳумларнинг яхшиликларини эслаш, қабристонларни ободонлаштириш халқимизнинг эзгу қадриятларидан. Ушбу мақбара ҳам Президентимиз бошчилигида қурдирилган, азиз зиёратгоҳга айлантирилган. Муборак Рамазон ойида бундай эзгу амаллар барча жойларда ёрқин намоён бўлмоқда.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter