Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ёшларга куч бермоқда (видео)

Аввал хабар берганимиздек, 7-8 апрель кунлари «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги 39-мактаб ҳамда Навоий вилояти, Кармана туманидаги 2-мактабга Президент совғаси – «Спарк» автомобиллари топширилган эди. 

Мактаб жамоалари учун катта шодиёнага айланиб кетган тадбирларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси раиси ўринбосари Отабек Давлетов ҳамда Карамана тумани ҳокими Фахриддин Умаровлар иштирок этишди.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ёшлар, айниқса, мактаб ўқувчилари орасида катта қизиқиш уйғота олди. Мазкур лойиҳа доирасида таълим олаётганлар сони жами 200 минг нафардан ошди, бунда умумтаълим мактаб ўқувчилари жами лойиҳа иштирокчилари орасида 67,2 фоиз билан етакчи ҳисобланади. Ҳудудлар кесимида uzbekcoders.uz порталидан рўйхатдан ўтганлар сони бўйича Навоий вилояти (36 600 нафар), Қорақалпоғистон Республикаси (27 574 нафар) ва Тошкент шаҳри (25 572 нафар) етакчилик қилиб келмоқда.

Олис Қўнғиротдаги 39-мактабда мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олади. Мактаб ўқувчиларининг ахборот технологиялари соҳасига қизиқишлари баланд. Информатика фани ўқитувчилари Пўлат Избаганьетов, Сайёра Рейимбоева ва Шаҳноза Болтабоевалар ўқувчиларнинг бу борадаги интилишларини қўллаб-қувватлашмоқда. Натижалар ҳам чакки эмас. Мисол учун, 10-синф ўқувчиси Асадбек Салаватов мактаб веб-сайтини яратган бўлса, 11-синф ўқувчиси Мукарама Пўлатова шоира Зулфия веб-саҳифасини ишлаб чиқди. Бундай иқтидорли ўқувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов информатика фани ўқитувчилари Пўлат Избаганьетов, Сайёра Рейимбоева ва Шаҳноза Болтабоеваларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони, Асадбек Салаватов ва Мукарама Пўлатова сингари ўқувчиларга диплом ва махсус совғалар берилганидан хурсандлигини яшириб ўтирмади.

Кармана туманидаги 2-мактабда ҳам қарийб 1200 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Мактабда иқтидорли ўқувчилар кўп, умуман олганда, ўқитувчилар ҳам, улардан таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам турли танловларда муносиб ўринлар эгаллаб келишмоқда. Тақдирлаш маросимида Президент совғасидан руҳланган Навоий вилояти ҳокимлиги мактабга замонавий 15 та компютер жамланмаси совға қилди ва яна бир информатика синфини ташкил этиб берадиган бўлди.

Шу куни мактабни ахборот технологиялари соҳасига ихтисослаштиришга қарор қилингани маълум бўлди. 

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ёшларга ана шундай куч бермоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг