Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ишхонада биратўла саккизта ҳомиладор — Нью-Лондон

Бир ишхонада биратўла саккизта ҳомиладор — Нью-Лондон

Фото: «Yandex»

Коннектикут штатининг Нью-Лондон шаҳар шифохонасининг туғуруқ бўлимида бир вақтнинг ўзида саккиз нафар ходим ҳомиладор бўлди, дея хабар беради «WTNH» телестанцияси.

Таъкидланишича, улардан бири яқинда фарзандли бўлган, қолганлари эса ҳомиладорликнинг 33 ҳафтасигача бўлган турли муддатларни бошидан ўтказишмоқда. Бўлғуси оналардан айримлари фарзандларининг жинсини ҳам аниқлашга улгуришган: уч ўғил ва уч қиз. Қолган иккитасининг жинси номаълум.

Ушбу шифохонанинг туғуруқ бўлимида қарийб икки мингта туғуруқ амалга оширилади. Яна етти нафар ходим ўзлари меҳнат қиладиган жойда фарзанд кўришни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, 44 кишидан иборат ходимлар жамоасидан саккиз нафари бир вақтнинг ўзи ҳомиладор бўлиши — рекорд кўрсаткич эмас. Шунга ўхшаш ҳолат Мэн штатидаги тиббиёт марказида ҳам қайд этилганди: бир вақтнинг ўзида тўққиз нафар ҳамшира ҳомиладор бўлганди. Шунингдек, жорий йилда Нью-Йорк ва Меса шаҳарларидаги тиббиёт муассасаларида ҳам бир вақтнинг ўзида 15 ва 16 киши ҳомиладор бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг