Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ой ичида 26 килограммга озган эркак ўз сирини очди

Беш ой ичида 26 килограммга озган эркак ўз сирини очди

Ортиқча вазнли 34 ёшли ҳиндистонлик Суйог Савант беш ой ичида 26 килограмм йўқотишга муваффақ бўлди. У қандай қилиб бундай натижага эришганини Times of India нашрига сўзлаб берган. 

Кадрлар бўйича мутахассис бўлиб ишлайдиган Савантнинг айтишича, у бир неча бор вазн йўқотишни хоҳлаган, лекин бунга жиддий ҳаракат қилмаган ва шунинг учун ҳеч нарсага эриша олмаган. У COVID-19 тарқалгандан кейингина иккиланмасликка қарор қилди.

Бу вақтга келиб, унинг вазни 108 килограмм, бўйи 173 сантиметр эди.

Ортиқча вазнни йўқотиш учун у овқатланишни яхшилашни ва жисмоний фаолликни оширди. Ҳинд ўз тактикасини тасвирлаб берди: у овқат порцияси ҳажмини диққат билан кузатишни, аниқ белгиланган вақтда овқатланишни ва овқатни яхшилаб чайнаб, истеъмол қилишни бошлади.

Шу билан бирга, у уй машқларини бошлади. Тўрт ой ўтгач, Савант мушак машқларига ўтган.  Ҳиндистонлик, вазн йўқотишда қатъият зарурлигини таъкидлаб ўтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг