Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш кишилик вакцина билан етти киши эмланмоқда — Жанубий Корея

Беш кишилик вакцина билан етти киши эмланмоқда — Жанубий Корея

Фото: NEWSIS/XinHua/Global Look Press

Жанубий Кореялик шифокорлар коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинанинг беш дозаси (бир флакон) билан етти кишини эмлашгани ҳақида «Yonhap» агентлиги ёзмоқда.

Хабарга кўра, мутахассислар битта флакондан олтита, ҳатто еттитагача дозани тортиб олиш имконини берувчи маҳаллий шприцлардан фойдаланишган.

Миллий тиббиёт маркази директори Чон Ги Хённинг айтишича, вакцинация пайти кўпинча вакцинанинг 0,3 миллилитри флаконда қолиб кетаётгани аниқланган. «Еттинчи одамни ҳам эмлаш учун шунинг ўзи етарли. Албатта, бу қоида сифатида қабул қилинмаслиги керак, бироқ баъзида шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб турибди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда аҳолини коронавирусга қарши вакцинациялаш ўтган жума куни бошланди. Оммавий иммунитет ҳосил бўлиши учун, мамлакат шу йилнинг ноябрига қадар аҳолисининг 70 фоизини эмлашга улгуришга умид қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг