Бердимуҳамедов «Жасур туркман» медали билан тақдирланди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яна бир фахрий мукофотга сазовор бўлди. Республика парламенти уни «Жасур туркман» медали билан тақдирлади.
Ҳукумат қарорида айтилишича, медал Бердимуҳаммедовга Туркманистон мустақиллиги ва конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакат мудофааси ва бутун дунёда тинчликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун берилган.
Парламент, шунингдек, Аркадағнинг мураккаб ҳарбий техникани бошқаришда юқори маҳоратини қайд этган.
Маълумот учун: «Жасур туркман» медали 2019 йилда таъсис этилган. Одатда медал ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига шахсий жасорати учун берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter