Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йигитга бензин қуйиб, ёқиб юборилгани ва у ўзини сувга отгани видеоси юзасидан Хоразм вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди

Бир йигитга бензин қуйиб, ёқиб юборилгани ва у ўзини сувга отгани видеоси юзасидан Хоразм вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган баданига олов ёқилган ҳолда сувга сакраган шахс видеоси юзасидан расмий муносабат билдирди.

Урганчда ёшлар ўртасидаги баҳсдан сўнг йигитлардан бирига бензин қуйиб, ёқиб юборилди. Танасини аланга қоплаган йигит кўприкдан ўзини сувга отди, деб хабар берганди «Дарё».

«2019 йилнинг 19 июнь куни турли ижтимоий тармоқларда «Урганчда ёшлар ўртасидаги баҳсдан сўнг йигитлардан бирига бензин қуйиб, ёқиб юборилди. У ўзини сувга отди» номли видео тарқалган бўлиб, ушбу видео юзасидан ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида видеолавҳада ўзлари акс этган ва овози қайд этилган кимсаларнинг шахсига, ҳодиса қачон ва айнан қаерда бўлганлигига аниқлик киритилди», — дейилади хабарда.

Аниқланишича, ушбу шахсларнинг барчаси (4 нафар) Хоразм вилоятида яшайди, улардан бир нафари  1992 йилда, қолган уч нафари эса 1999 йилда туғилган, видеода қайд этилган ҳолат 2019 йилнинг 18 июнь куни Урганч шаҳридан оқиб ўтувчи «Шовот» канали устидаги пиёдалар ўтиш кўпригида содир бўлган.

Танасида ёниб турган олов билан сувга сакраган шахс 2019 йил 19 июнь куни шифохонага мурожаат қилган, унга «оловдан чап қўл елка, бўйин, иккала курак ва бел соҳалари I-II-IIIА даражали термик куйиш. С-20%. Куйиш касаллиги, куйиш шоки ўрта оғир даражаси» ташхиси қўйилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг