Бензема «Ал Иттиҳод» мураббийи билан келишмай қолди
«Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема жамоанинг сўнгги машғулотида кўриниш бермади. Бу ҳақда «Asharq Al-Aswat» хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, 35 ёшли франциялик футболчи бош мураббий Нуну Эшпириту Санту билан келишмовчиликка борди. Маълумотларга қараганда, мутахассис раҳбариятдан юлдуз форвард билан шартнома имзолашни сўрамаган.
Бензема шу ёзда «Ал Иттиҳод»га ўтди. У 2 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter