Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бензема янги клубида қанча пул олиши маълум бўлди

Бензема янги клубида қанча пул олиши маълум бўлди

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Футболчи «Ал-Иттиҳод» билан 2 йиллик шартнома имзоланган.Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

«Олтин тўп» соҳиби йилига 100 миллион евро ишлаб олади.

Куни кеча Бензема 2009 йилдан бери ўйнаган «Реал»ни тарк этаётгани маълум бўлди.

Маълумот учун, «Ал-Иттиҳод» жорий йилда Саудия Арабистони чемпионатида чемпионликни нишонлади.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ҳам Саудияда, «Ан-Наср» клуби таркибида тўп суради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг